Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозонда ўзининг янги туғилган қизининг ўлимига сабабчи бўлган ўзбекистонлик аёл қўлга олинди
22:38 / 24.07.2015
4596

Қозонда ўзининг янги туғилган қизининг қотиллигида гумон қилинаётган 22 ёшли ўзбекистонлик аёл ҳибсга олинди. Аёл ўзининг айбини тўлиқ бўйнига олди ва айбига иқрор бўлди.

Қизчанинг жасади 21 февралда 7-сонли шаҳар клиник шифохонасининг панжарасига илиб кетилган аёллар сумкаси ичидан топилган. Қайд этилишича, чақалоқ совуқ ейишдан ҳалок бўлган.

Аёл ўз фарзандини уй шароитларида туққанини айтган. Аёл аввал қизни туғуруқхонага топширмоқчи бўлган, бироқ буни қилишдан қўрқиб, уни кўчада қолдириб кетишга қарор қилган, деб хабар бермоқда Татаристон тергов қўмитаси бошқармаси.


Улашинг
  • Теглар:
Top