Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Подольскда 11 ёшли мактаб ўқувчиси онасининг хушторини пичоқлаб ўлдирди
18:33 / 25.07.2015
4196

Москва шаҳри яқинида 5 синф ўқувчиси бўлган ўсмир ўз онаси билан яшайдиган шахсни пичоқ орқали ўлдириб қўйди. Бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга асосланган ҳолда "Интерфакс" нашри хабар берган.

Маълум қилинишича, марҳум бўлмиш 28 ёшли оренбурглик йигит Подольскда 37 ёшли аёл билан яшаб келган.
Унинг қотилига айланган мактаб ўқувчиси марҳум томонидан доимий равишда ўзига нисбатан тазйиқ амалга оширилгани ҳақида айтиб берган.

Аниқлик киритилишича, навбатдаги низодан сўнг у онасининг хушторига ўткир пичоқ билан зарба берган. Жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Қайд этиш жоизки, Россия қонунчилигига кўра, 14 ёшгача бўлганларга нисбатан жиноий иш очилмайди ва 11 ёшли ушбу қотил жиноий жавобгарликдан қутулиб қолади.


Улашинг
  • Теглар:
Top