Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Sport-express.ua: Санжар Турсунов ўзбек футболини ажойиб тарзда реклама қилмоқда
19:47 / 25.07.2015
3145

Украина спортига оид тафсилотларни ёритиб борадиган Sport-express.ua нашри "Ворскла" ярим ҳимоячиси Санжар Турсуновни ўтган мавсум кашфиёти сифатида тан олди ва ярим ҳимоячига қуйидагича таъриф келтирди.

"Ўзбекистонлик 28 ёшли легионер ўтган мавсум нафақат "Ворскла", балки бутун чемпионат учун ажойиб кашфиёт бўлди. Санжар полтаваликларнинг ҳужум чизиғига ҳайратланарли тезлик билан мослашиб кетди ва ижодкорлиги билан жамоасини кучайтира олди. Ҳар қандай ярим ҳимоячи учун бешта гол ва бир қатор голли узатмалар катта обрў келтириши турган гап. Бу борада Санжар кенг кўламли футболчи эканини исботлай олди.

Санжар Турсунов легионер сифатида Шацких ва Денисовдан сўнг ўзбекистонлик футболчилар обрўсини ажойиб тарзда ушлаб турибди. У Украина чемпионатининг энг кучли футболчиларидан бири. Шундай экан, унинг ўйини Ўзбекистон футболи учун ажойиб реклама ҳисобланади", деб ёзилади мақолада.


Улашинг
  • Теглар:
Top