Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Асилбек Омонов "Қўқон-1912"га ўтди
23:39 / 26.07.2015
2450

Иккинчи даврага жиддий тарзда ҳозирлик кўраётган жамоамиз қисқа муддатли таътилдан кейин яна машғулотларга киришади.

Жамоамиз сафига янги ўйинчи келиб қўшилди. Ўзбекистон олимпия терма жамоаси аъзоси Асилбек Омонов иккинчи даврани “Қўқон-1912” клубида ўтказади. Дарвозабон билан бугун расман шартнома имзоланди, деб хабар берди «Қўқон-1912» клубининг расмий веб сайти.

Асилбек Омонов йил бошида “Пахтакор”ни эркин агент сифатида тарк этганди. Омонов 2015 йилги чемпионатнинг биринчи қисмини биринчи лига вакили Чустнинг “Чуст-Пахтакор” жамоасида ўтказди.

Ўтган йили ҳам 1993 йилда таваллуд топган посбон биринчи лигада “Оқ-тепа” дарвозасини қўриқлаганди. Қишки мавсумлар оралиғида эса Омонов Самарқанднинг “Динамо” йиғинида ҳам бўлганди.

 


Улашинг
  • Теглар:
Top