Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қиролича Елизавета II тахтда ўтириш давомийлиги бўйича ўз рекордини нишонлайди
08:03 / 26.07.2015
2204

Буюк Британия қироличаси Елизавета II барча британ монархлари орасида тахтда узоқ вақт ўтириш бўйича рекорд ўрнатадиган куннинг кириб келишини тантанали равишда нишонлайдиган бўлди. Бу ҳақда Daily Mail газетаси хабар бермоқда.

“Қиролича бу муҳим сана – 9 сентябрда қабул уюштиришга рози бўлди, бу куни қиролича Викториянинг 63 йил 216 кун ҳукмронлик қилган давридан ўзиб кетилади” дейилмоқда нашрнинг ўз манбаларига иқтибос келтирган ҳолда бераётган хабарида. Нашр суҳбатдоши қиролича бу воқеага жиддий аҳамият бермаяпти, чунки у ўзининг ҳукмронлик муддатига “ўзидан авввалги ўтмишдошлари билан рақобат қилиш предмети” сифатида қарамаяпти.

“Букингем саройи ходимлари бу кунга белгиланган қандайдир оммавий қабуллар ҳақида расман ҳеч нарса эълон қилмаган бўлсаларда, Ҳазрати Олиялари ўзларининг бу ҳукмронлик даврларини тасдиқлайдиган тантанали маросимда иштирок этиш ҳақидаги масалада бироз орқага чекиндилар”, деб айтмоқда манба.

Нашр тантана ўтказилиш жойи маълум қилинмаганини айтмоқда. Бироқ бу қабул Шотландияда бўлиши эҳтимоли айтилмоқда, чунки сентябрь ойида қиролича Елизавета ва унинг турмуш ўртоғи Эдинбург герцоги Абердиндан ғарбий томонда жойлашган Балморал қасрида ўзининг анъанавий таътилини ўтказади.

Қизиғи, ҳозирда бу рекордни ушлаб турган қиролича Виктория 1896 йил 23 сентябрда ушбу рекорднинг ўз аҳолиси томонидан нишонланишига эътироз билдирмаган. Тантаналар пайтида “Тарихда энг узоқ давом этган ҳукмронлик” деган ёзув туширилган сувенирлар, турли кийим-кечак ва маиший товарлар – дастрўмолчалардан бошлаб чинни идишларгача сотилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top