Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига кириш имтиҳонлари ўтказилмоқда
10:57 / 26.07.2015
6814

26 июль куни Тошкент шаҳридаги Инҳа университетига кириш имтиҳонларини ўтказиш белгиланган эди.

Айни вақтда Тошкент шаҳри, Беруний метро бекати яқинидаги "Ўзкўргазмасавдо маркази"да имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.

Бу ерда эрталабки соат 7:30 да "Дастурий инжиниринг йўналиши" (CSE) бўйича имтиҳон бошланган бўлиб, соат 11:30гача давом этиши белгиланган.

Куннинг иккинчи ярмида эса (соат 12:30 дан 16:30гача) "Компьютер инжиниринги йўналиши" (ICE) бўйича имтиҳон ўтказилади.

25 июль куни абитуриентлар учун имтиҳон олди кунида консультация ўтказилган ва улар қоидалар билан таништирилишган.

Қоидаларга кўра, имтиҳон ўтказиладиган ҳудудга паспортнинг асл нусхаси, рўйхатдан ўтганлик тўғрисидаги ҳужжат ва IDли браслет билан келиш тайинланган.

Имтиҳон ўтказиладиган бинога шахсий буюмлар (сумка, уяли алоқа телефони, калькулятор, планшет) олиб кириш ман қилинган. 120 дақиқа давом этадиган имтиҳон вақтида танаффус берилмаслиги айтилган. Шпаргалка (ихчам-варақа)дан фойдаланган, кўчиришга ҳаракат қилган ёки имтиҳон қоидаларига риоя қилмаган абитуриентлар имтиҳондан четлатилиши ҳақида огоҳлантирилишган.


Улашинг
  • Теглар:
Top