Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Андижонда газ тармоғи чилангари одамлардан ноқонуний равишда 5 млн сўм тўплагани аниқланди
15:38 / 27.07.2015
1449

“Водийгазтаъминот” УК Хўжаобод филиалида чилангар вазифасида ишлаган Иномжон Тешаев ваколати бўлмаган ҳолда туманда яшовчи 27 нафар фуқародан табиий газдан қарзлари учун пул тўплагани маълум бўлди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, у узоқ вақт мобайнида ўзини назорат инспектори деб таништириб, одамлардан пул тўплаб келган. Сақлаб қолинган квитанциялар асосида унинг 5.302 млн сўм пулни еб юборгани маълум бўлди.


Улашинг
  • Теглар:
Top