Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Истанбулда кўча тартибсизликлари давомида полициячи ҳалок бўлди
10:21 / 27.07.2015
2883

Истанбул кўчаларида уч кундан бери тартибсизликлар давом этмоқда. Шундай тартибсизликлардан бирида турк полицияси зобити Муҳаммад Фотиҳ Сивирий тартиббузарларни ҳибсга олиш пайтида кўкрагидан жароҳат олиши оқибатида ҳалок бўлди.

Тартибсизликлар полиция рейди амалга оширилган вақтда сиёсий гуруҳлардан бирининг иштирокчиси ҳалок бўлгандан кейин бошланди.

Туркияда катта миқёсда ўтказилаётган полиция рейдларидан мақсад “ИШИД” террорчилик ташкилоти тарафдорларини қўлга олиш бўлган, бироқ полициячилар сўл радикал гуруҳлар аъзоларини ҳам ҳибсга олишган.

Махсус операциялар Туркиянинг Суруч шаҳридаги терактдан кейин бошланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top