Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Нигина Абдураимова Боку турнири асосий тўрига чиқди
18:06 / 27.07.2015
1097

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли аёл теннисчиси Нигина Абдураимова Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида давом этаётган Baku Cup теннис турнирининг саралаш баҳсларини муваффақиятли якунлаб, асосий тўрга йўлланма олди.

Турнирнинг мукофот жамғармаси 250 минг АҚШ долларини ташкил қилади.

Саралаш мусобақасининг 6-ракеткаси сифатида қайд этилган ҳамюртимиз илк даврада россиялик Ксения Ликинани 6:3, 6:4 ҳисобида мағлуб этди.

Асосий тўр мусобақасига чиқиш имконини берувчи учрашувда эса Ўзбекистон вакиласи италиялик Настася Барнеттни 7:5, 6:3 ҳисобида енгди. Бир соату 33 дақиқа давом этган баҳсда Нигина 7та эйс зарбасини амалга оширди.


Улашинг
  • Теглар:
Top