Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин Блаттерни Нобель мукофотига лойиқ деб ҳисобламоқда
08:13 / 28.07.2015
2386

Россия президенти Владимир Путин ФИФА президенти Йозеф Блаттер Нобель мукофотига лойиқ деган фикрни билдирди.

“Мен Блаттер каби инсонлар ёки йирик халқаро спорт федерациялари ва Олимпия ўйинлари раҳбарлари алоҳида эътирофга муносиблар деб ҳисоблайман. Агар кимдир Нобель мукофотига лойиқ бўлса ҳам, булар айнан шу инсонлардир”, деб айтди Путин.

Путин ва Блаттер 25 июлда Санкт-Петербургда учрашди. Учрашув чоғида Россия президенти 2018 йилги Жаҳон чемпионати улкан спорт байрамига айланиши учун барча имкониятларни ишга солишга ваъда берди. Блаттер бунга жавобан Путинни 2018 йилги Жаҳон чемпионати айнан Россияда ўтказилишига ишонтирди.


Улашинг
  • Теглар:
Top