Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Путин дунёда миллий манфаатлар томон силжишлар бўлаётганини таъкидлаб ўтди
08:46 / 28.07.2015
2703

Россия президенти Владимир Путин Швейцариянинг RTS телеканалига берган интервьюсида бутун дунё бўйлаб ҳукуматлар миллий манфаатлар ҳақида кўпроқ ўйлашни бошлаётганлари ҳақида фикр билдирди.

Европадаги Марин Ле Пеннинг “Миллий фронт” ёки Швейцария халқ партияси каби “миллатчилик партиялари” ҳақидаги саволга Путин: “Менинг фикримча, бу нафақат мени қўллаб-қувватлаш, балки шахсий миллий манфаатларни англаш демакдир. Дунёда ва Европа давлатларида жамоатчилик онгида миллий манфаатларни ҳимоя қилишга йўналган муайян туб ўзгаришлар рўй бермоқда”, деб жавоб берди.

Аввалроқ Марин Ле Пен интервьюларидан бирида Путинни Россиянинг манфаатларини биринчи ўринга қўйиши учун ҳурмат қилишини айтган эди.


Улашинг
  • Теглар:
Top