Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қирғизистонлик Умар исмли хонанда қаллоблик учун қўлга олинди
16:58 / 28.07.2015
4504

Қирғизистонда Умар тахаллуси билан ижод қилувчи хонанда Ўмурбек Жангишев Талас шаҳридаги стадионда берган концертидан сўнг ҳибсга олинди. ТАСС агентлигининг маҳаллий ИИБга таянган ҳолда маълумот беришича, Жангишев қаллобликда айбланмоқда.
27 ёшли қўшиқчи Нуржон Тўқтагулов билан биргаликда ўтган йили Талас вилояти фермерларидан 20 минг долларлик ловия олишган, аммо шу пайтгача пулни ҳам, маҳсулотни ҳам қайтаришмаган. Шу боис алданган деҳқонлар уларнинг устидан шикоят қилишган. Хонанданинг шериги бир неча кун муқаддам қўлга олинган эди, суд уни қамаш ҳақида санкция бериб бўлди.
Хонанданинг менежери Миргул Эсеналиеванинг таъкидлашича, Умарнинг ўзи Тўқтагуловнинг қурбонига айланган.


Улашинг
  • Теглар:
Top