Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ливия ҳукумати умумий амнистия ҳақидаги қонунни қабул қилди
01:51 / 29.07.2015
1285

Ливияда кўпчилик овоз билан умумий амнистия ҳақидаги қонун қабул қилинди, деб маълум қилмоқда Afrigatenew портали.

Қонунга кўра, амнистияга “террорчилик, гиёҳванд моддаларни тарқатиш, коррупция, ҳудудларни қуролли босиб олиш” каби жиноятларда айбланган жиноятчилардан ташқари, сиёсий ва бошқа жиноятларда айбланаётган барча ливияликлар тушади.

Бу қарор Ливиянинг собиқ раҳбари Муаммар Каддафининг ўғли Саиф ал-Исломга ўлим жазоси чиқарилиши ортида қабул қилинди.

Саиф ал-Ислом адвокатларининг фикрича, суд жараёни “намойишкорона кўринишга” эга бўлган.

Аввалроқ Саиф ал-Ислом Каддафи ва Каддафи ҳаётида давлат хизматида бўлган бир гуруҳ амалдорларга ўлим жазоси тайинлангани маълум қилинганди. Улар ҳарбий жиноятлар ва 2011 йилда норозилик намойишларини бостиришда намойишчиларнинг ўлимида айбдор деб топилдилар.


Улашинг
  • Теглар:
Top