Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Туркия ҳарбий ҳаво кучлари Ироқ шимолидаги курд жангариларига қарши йирик ҳарбий амалиёт ўтказди
16:50 / 29.07.2015
2209

Туркия авиацияси Курдистон ишчи партиясининг Шимолий Ироқдаги деярли барча асосий нуқталарига зарбалар берди. HaberTürk телеканалининг маълум қилишича, авиазарбалар бериш сешанба куни бошлаб, тун бўйи давом этган.
Бомбаларга КИПнинг базалар жойлашган Қандил тоғ массиви нишон қилинди. Амалиётларда Диёрбакр вилоятида турувчи 15та F-16 самолётлари иштирок этди. Зарбалар Ироқнинг етти нуқтасига берилди. Асосий нишон жангариларнинг базалари бўлиб, уларга қарши ер ости бошпаналарини вайрон қилувчи махсус авиабомбалар ишлатилди. Қароргоҳлардан бирида КИПнинг асосчиларидан бири ва ташкилотнинг ҳарбий бўлинмалари қўмондони Жамил Байиқ ҳам бор эди.
Телеканалнинг таъкидлашича, ушбу операция Туркия ҳарбий ҳаво кучлари томонидан Шимолий Ироқда ўтказилган олтита ҳарбий амалиёт ичида энг йириги бўлди. Курд радикалларига қарши зарбалар берилганини КИПга яқин ANF курд ахборот агентлиги ҳам тасдиқлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top