Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойда Тайчжоу шаҳри аэропорти фаолияти тўхтатилди
16:54 / 29.07.2015
1274

Хитой фуқаролик авиацияси бошқармаси Чжэцзян вилоятидаги Тайчжоу шаҳри аэропорти фаолиятини вақтинчалик тўхтатишга қарор қилди. Бу ҳақда Синьхуа агентлиги маълумот берди.
Айтилишича, бу қарор якшанба куни Shenzhen Airlines авиакомпаниясининг Тайчжоу-Гуанчжоу рейсида содир бўлган воқеа билан боғлиқ. Ўшанда йўловчилардан бири бортга ёнувчи суюқлик ва пичоқ олиб ўтган эди. Қўниш пайтида жиноятчи ўриндиқлардан бирига ўт қўйиб юборди, шундан сўнг йўловчилар ва экипаж аъзолари томонидан қўлга олинди. Қўниш амалга оширилгач, экипаж ва 95 нафар йўловчи эвакуация қилинди, жиноятчи эса полицияга топширилди.
Воқеа учун жавобгарлик Тайжчоу аэропорти хавфсизлик хизмати зиммасига юкланди. Эндиликда аэропортда текширув ишлари олиб борилмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top