Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ҳиндистонда 1993 йилги Мумбай теракти ташкилотчиси қатл этилди
11:23 / 30.07.2015
2120

Ҳиндистонда 1993 йилда амалга оширилган "Мумбай теракти" ташкилотчиларидан бири Ёқуб Мемонни қатл қилиш ҳақида 2007 йилда чиқарилган ҳукм ижро этилди. Бу ҳақда "Би-би-си" нашри хабар берган.

Қатл ҳукми Махараштра штатидаги Нагпур шаҳрида ижро этилган.

Мемоннинг жасади Нагпурдаги шифохонага текшириш учун юборилган.

Маълумот учун, 1993 йилда Мумбайнинг 13 нуқтасида портлашлар содир этилиши натижасида 257 киши ҳалок бўлганди. Бу теракт мусулмонлар ва ҳиндлар ўртасидаги зиддиятнинг бир қисмига айланганди. Терактнинг бошқа ташлилотчилари, Довуд Иброҳим ва Иброҳим Мемон (Йўлбарс лақабли) айни вақтда Покистон ҳудудида яширингани тахмин қилинади.


Улашинг
  • Теглар:
Top