Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон Кубогининг барча ярим финал иштирокчилари маълум бўлди
15:11 / 30.07.2015
1644

29 июль куни Ўзбекистон Кубогининг чорак фиинал босқичида жавоб учрашувлари бўлиб ўтди ва ярим финал иштирокчилари номи маълум бўлди.

Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси "Цементчи"ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биринчи ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилганди ва энди "Пахтакор" икки учрашув натижасига кўра, ярим финалга чиқди.

"Пахтакор" ярим финалда Тошкентнинг яна бир жамоаси "Бунёдкор"га қарши майдонга тушади. "Қалдирғочлар" ярим финал йўлида Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоасини икки ўйинда 2:1 ва 2:0 ҳисобларида мағлубиятга учратди.

Иккинчи ярим финал жуфтлигида эса Қаршининг "Насаф" ва Тошкентнинг "Локомотив" жамоалари ўзаро тўқнашади.


Улашинг
  • Теглар:
Top