Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистон махсус хизматлари тожикистонлик нашафурушлар гуруҳини фош қилди
13:17 / 30.07.2015
3546

Ўзбекистон миллий хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан қўлга олинган икки нафар Тожикистон фуқаросининг ёнидан қарийб 21 кг афюн чиқди.
Шунингдек, муассаса ходимлари ушбу гуруҳ аъзоларига йўлбошловчилик қилган Самарқанд вилояти Булунғур туманида истиқомат қилувчи Ўзбекистон фуқаросини қўлга олишди.
Гуруҳ аъзолари 20.6 кг миқдордаги афюнни Самарқанд вилояти ҳудудида сотишни режалаштирган.
Воқеа юзасидан жиноий иш қўзғатилган, тергов давом этмоқда. Айбланувчилар 10-12 йилга озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.


Улашинг
  • Теглар:
Top