Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Facebook интернет-сигналлар узатувчи улкан дронларни синовдан ўтказишни бошламоқчи
07:07 / 31.07.2015
1267

Facebook ижтимоий тармоғи интернетга уланиш учун сигнал тарқатувчи, қуёш батареяларида ишловчи улкан дронларни синовдан ўтказишни бошламоқчи, деб хабар бермоқда Associated Press ахборот агентлиги. 

Ижтимоий тармоқ муҳандислари қанотлари узунлиги 43 м ва оғирлиги 457 кг келадиган учувчисиз парвоз қурилмасини яратдилар. Дрон Ерда ўрнатилган станцияларга сигнал узатиш лазер нурларидан фойдаланади.

Ушбу дрон сайёрамизнинг узоқ чеккаларини интернетга улаш дастури доирасида ишлаб чиқилган. Facebook дронлардан ташқари шу мақсадларда ишлатиладиган сунъий йўлдошлар ва бошқа қурилмалар ишлаб чиқармоқда. Facebook рақобатчиси Google ҳам худди шундай дастурга эга бўлиб, компания бу дастур доирасида Ерга интернет-сигнал узатувчи сунъий йўлдошлар ва ҳаво шарлари яратмоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top