Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Жорий йилнинг 6 ойи давомида экспорт фаолиятига 493та янги корхона жалб этилди
08:15 / 31.07.2015
1334

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси 2015 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон Республикаси ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларига оид ҳисоботни тақдим этди.

Ҳисоботда келтирилган маълумотларга кўра, шунингдек, жорий йил бошидан буён яна 493 янги корхона экспорт фаолиятига жалб этилган.

Автобуслар, оқ цемент, мис қувурлар, гигиена буюмлари, суюқ ва газсимон аргон, лок-бўёқ маҳсулотлари, травертин ва сопол кошинлар, маиший газ, электр ва комбинацияланган плиталар, янги турдаги кабел-ўтказгич маҳсулотлари, автомобил ўриндиқлари, автомобилларнинг штампаланган ва пайвандланган деталлари, пайвандлаш ускуналари, янги турлаги консерваланган мева-сабзавот маҳсулотлари ва бошқа қиймати 64 миллион доллардан зиёд 168 турдаги янги товарлар экспортга етказиб берилди.


Улашинг
  • Теглар:
Top