Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Латвия АҚШ билан қурол-аслаҳа етказиб берилиши бўйича келишиб олди
18:52 / 31.07.2015
1403

Латвия ва АҚШ Stinger русумидаги ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари етказиб берилиши бўйича келишиб олди. Бу ҳақда Латвия қуролли кучлари қўмондони Раймондс Граубе маълум қилди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Ҳозирча етказиб берилиши кутилаётган қурол-аслаҳанинг умумий суммасини ҳам, миқдорини ҳам айта олмайман, чунки бу масаланинг ҳал қилиниши 2016 йилги бюджетнинг қабул қилинишига таъсир кўрсатади. Агар ҳаммаси режадагидек кетадиган бўлса, кейинги йилда музокараларни бошлаймиз”, деб айтди Граубе.

Эслатиб ўтамиз, Латвия 2004 йилдан буён НАТО аъзоси ҳисобланади.


Улашинг
  • Теглар:
Top