Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Тошкентда автобус ичида 100 минг сўм ўғирлаб кетилди
21:11 / 31.07.2015
2552

Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи йўловчи автобусларидан бирида киссавур томонидан 100 минг сўм пул ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.
Айтилишича, 1968 йили туғилган, муқаддам тўрт маротаба судланган Андрей Маленьков ичкиликка муккасидан кетган. Айнан ичкиликка пул топиш учун у ўғирликка қўл урган.
Дастлаб бозорда Шоира исмли аёлни кузатиб, унда пул борлигини аниқлаган. Сўнг у билан бирга автобусга чиқиб, ёнидаги 105 минг сўм пулни ўғирлаб кетган.
Автобусдан тушиш пайтида Шоира пулларнинг йўқолганлигини аниқлаб, ИИБга мурожаат қилинган. Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жиноятчи қўлга олинган.


Улашинг
  • Теглар:
Top