Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
"Арсенал" Касорла ва Уолкотт билан шартномаларини узайтирди
08:46 / 01.08.2015
1060

"Арсенал" Тео Уолкот ва Санти Касорла билан шарномаларини узайтирди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар берган.

Келишув шартлари маълум қилинмаган.

ВВС мухбири Дэвид Орнштейннинг хабарига кўра, Уолкотнинг шартномаси 4 йилга тузилган бўлиб, футблчи ҳафтасига 140 минг фунт маош олади.

Маълумот учун, 30 ёшли испаниялик Санти Касорла ўтган мавсумда жамоа билан АПЛнинг 37 ўйинида майдонга тушган ва 7 гол уриб (6та пенальтидан), 11та голли пас узатган.
Ўтган мавсумнинг биринчи қисмида жароҳатини даволаган Тео Уолкотт эса 14та ўйинда 5та гол ва битта голли узатма муаллифи бўлди.


Улашинг
  • Теглар:
Top