Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Der Spiegel: Ангела Меркель Германия канцлери лавозимига тўртинчи маротаба ўз номзодини қўймоқчи
11:53 / 01.08.2015
1460

Германия канцлери Ангела Меркель 2017 йилда бўлиб ўтадиган канцлер лавозимига сайловларда иштирок этишни режалаштирмоқда. Сиёсатчи ушбу лавозим учун тўртинчи маротаба курашади. Бу ҳақда Der Spiegel нашри хабар бермоқда.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Меркель ушбу масалани Христиан-демократик иттифоқи ижрочи директори Клаус Шюлер ва партия котиби Петер Таубер билан муҳокама қилди.

Қайд этилишича, Ангела Меркель номзодининг Федерал канцлер лавозими учун сайловларга қўйилиши 2016 йилнинг бошида эълон қилинади.


Улашинг
  • Теглар:
Top