Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Татаристонда Ўзбекистон фуқаролари полициячиларга қўл кўтаргани учун судланди
08:11 / 01.08.2015
1844

Татаристонда Ўзбекистоннинг уч нафар фуқароси – 31 ёшли Хурсандбек Собиров, 42 ёшли Тўлқин Собиров ва 30 ёшли Рамат Раҳмонов полиция ходимларини урганликда айбдор деб топилишди.

Тергов иши материалларига кўра, 2014 йилнинг 19 августи тунида полиция ходимлари Апастово посёлкасидаги кўчалардан бирига шу ерда яшовчи эркакнинг уни номаълум шахслар таъқиб қилаётгани ҳақидаги хабарига жавобан етиб келишган.

Полициячилар арзчи билан суҳбатлашиб турганларида уларнинг йўл четига қўйилган хизмат машиналарига “Газель” машинаси келиб урилган. Машинадан ака-ука Собиров ва Раҳмонов тушиб, полициячиларни ура кетган. Бундан кейин ҳуқуқ-тартибот муассасалари ходимлари ҳавога бир нечта огоҳлантирувчи ўқ узишган. Жиноятчилар воқеа жойидан машинада қочиб кетишга ҳаракат қилишган.

Уларнинг кетидан қувиш пайтида босқинчилар қўлга олинган. Қўлга олиш пайтида жиноятчилар қаршилик кўрсатишган. Жиноятчилар полициячилар Тўлқин Собировнинг оёғига ўқ узганларидан кейингина таслим бўлган.

Суд Тўлқин Собиров, Хурсандбек Собиров ва Рамат Раҳмоновга мос равишда 5, 4 ва 2,5 йил умумий тартибдаги колонияда жазони ўташ ҳукмини чиқарди.


Улашинг
  • Теглар:
Top