Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Вольфсбург” Германия Суперкубоги соҳибига айланди
05:22 / 02.08.2015
1733

“Вольфсбург” футболчилари Германия Суперкубоги учрашувида Мюнхеннинг “Бавария” жамоасини мағлуб этиб, суперкубок соҳибига айландилар.
1 августда Вольфсбургда бўлиб ўтган учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисоби билан якунланди. 49-дақиқада Арьен Роббен ўз жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Ўйиннинг охири, яъни 89-дақиқада Никлас Бендтнер мувозанатни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Учрашув тақдири пенальтилар сериясида ҳал бўлди. “Бавария” ўйинчиси Хаби Алонсо ўз имкониятидан фойдалана олмади – “бўрилар” дарвозабони Коэн Кастельс зарбани қайтарди.
Шу тариқа “Вольфсбург” ўз тарихида биринчи марта ушбу нуфузли унвонни қўлга киритди.

Германия Суперкубоги. Финал
«Вольфсбург» (Вольфсбург) – «Бавария» (Мюнхен) – 1:1 (5:4)
Голлар: Роббен, 49 (0:1); Бендтнер, 89 (1:1).
Огоҳлантиришлар: Гилявоги, 35; Налдо, 71; Перишич, 77 – Коста, 21; Видаль, 82.


Улашинг
  • Теглар:
Top