Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ангела Меркель партиясининг машҳурлиги рекорд даражага етди
18:30 / 02.08.2015
1991

Германия консерватив партиялари блоки машҳурлигининг чўққисини бошдан кечирмоқда, деб хабар беради Deutsche Welle радиоси. Бундан ўтказилган сўровнома натижалари далолат бермоқда.
Бош канцлер Ангела Меркель бошчилик қиладиган Христиан-демократик иттифоқ ҳамда Бавария Христиан-демократик иттифоқни сайловчиларнинг 43 фоизи қўллаб-қувватлайди. Парламентдаги бошқа партияларнинг умумий рейтинги шу кўрсаткичга тенг.
Emnid социологик тадқиқотлар институти экспертларининг фикрича, бу Ангела Меркелнинг машҳурлиги билан боғлиқдир. У яқинда тўртинчи мухлатга сайланишга тайёрлигини билдирган эди.
Сайловгача шундай рейтинг сақланиб қолса, блок парламентда мутлақ кўпчилик ўринга эга бўлиб, ҳукуматни мустақил шакллантириш ҳуқуқига эга бўлиши мумкин. Бундай ҳолат Германияда 2005 йилдан буён кузатилмаган.


Улашинг
  • Теглар:
Top