Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Daily Mail: Перес истеъфога кетиши хавфи туфайли Серхио Рамосни сотишдан бош тортди
04:01 / 02.08.2015
1086

Мадриднинг “Реал” клуби президенти Флорентино Перес мухлисларнинг оммавий танқиди ортида истеъфога кетиши мумкинлиги сабабли “Реал” ҳимоячиси Серхио Рамосни “Манчестер Юнайтед”га сотишдан бош тортганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.

Бундан аввалроқ Перес жамоа дарвозабони Икер Касильяснинг жамоадан кетгани сабабли танқидга учраган эди.

Манкунианликлар Рамосга солиқлардан кейин йилига 12 млн евро маошлик шартнома таклиф этгандилар, бироқ Рамос Мадридда қолишга қарор қилди ва жамоа билан солиқлардан кейин йилига 9-10 млн евро маош билан ўз шартномасини 2020 йилгача узайтирди.


Улашинг
  • Теглар:
Top