Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Германиялик афсонавий футболчи Франц Беккенбауэрнинг ўғли вафот этди
03:08 / 02.08.2015
1789

Германиялик афсонавий футболчи Франц Беккенбауэрнинг 46 ёшли ўғли Штефан Беккенбауэр вафот этди, деб хабар бермоқда Bild нашри.

Нашрнинг маълумотларига кўра, Штефан Беккенбауэрнинг барвақт ўлимига бош миясидаги ўсимта сабаб бўлган.

Жаҳон ва Европа чемпиони Франц “Кайзер” Беккенбауэрнинг ўғли узоқ вақт давомида “Бавария”да мураббийлик фаолияти билан шуғулланиб келган. Бундан ташқари, у ўз вақтида профессионал футболчи сифатида “Мюнхен-1860” ва “Саарбрюккен” жамоаларида тўп сурган, бироқ тиззасидан жароҳат олгандан кейин 29 ёшида спорт фаолиятини якунлашга мажбур бўлган.


Улашинг
  • Теглар:
Top