Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Италиялик сузувчи Қозондаги жаҳон чемпионати шоҳсупасида ўз маҳбубасининг қўлини сўради
09:49 / 02.08.2015
1929

Қозондаги жаҳон чемпионатида очиқ сув ҳавзасида 25 км масофага сузишда жаҳон чемпиони бўлган италиялик сузувчи Симоне Руффини ғолиблар шоҳсупасида ўзининг маҳбубасига турмушга чиқиш таклифини билдирди.

Спортчи 25 км масофани 4 соат 53 дақиқа 10,7 сонияда босиб ўтиб, шошганча қоғозда италян тилида “Аврора, менинг рафиқам бўласанми?” деб ёзди ва уни шоҳсупада турган жойида севгилисига кўрсатди.

Аврора Поселе ҳам Италия терма жамоаси сафида ушбу чемпионатда иштирок этмоқда ва Руффинига трибунадан туриб мухлислик қилди. Қиз ҳозирча розилик жавобини бермади, бироқ қўллари билан Руффинига “юракча” кўрсатди, сўнгра ўз жамоасидан ушбу муносабат билан табриклар ола бошлади.


Улашинг
  • Теглар:
Top