8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

23:13 / 02.08.2015 2663

Кононов: Одил Аҳмедовнинг асосий таркибда йўқлиги рақобат ва унинг жисмоний тайёргарлиги билан боғлиқ бўлмоқда

Ўзбекистонлик футболчи Одил Аҳмедов тўп сурадиган “Краснодар” клубининг бош мураббийи Олег Кононов Аҳмедов нима учун иккинчи ўйинда кетма-кет ўйинни захира ўриндиғида бошлашига тўғри келаётганига изоҳ берди.
“Аҳмедовнинг асосий таркибда ўйинга тушмаётгани биринчи навбатда жамоадаги рақобат билан боғлиқ. Бундан ташқари, Одил етарлича жисмоний тайёргарликда эмас. У зич мавсумни ўтказди, терма жамоа сафида кўп учрашув ўтказди, клубда эса деярли алмаштиришсиз ўйнади. Албатта, бу ўз таъсирини кўрсатади”, деб айтди Кононов “Наш футбол” телеканали эфирида.

Қайд этиш жоизки, Аҳмедов 2 августда Россия премьер-лигасининг 3-турида меҳмонда “Ростов” билан учрашувда “Краснодар”нинг асосий такрибида ўйинга тушди. Унинг ўрнига учрашувнинг биринчи дақиқаларидан Маурисио Перейра ўйнаши кутилганди.

Теглар

Top