Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Модель Наоми Кэмпбелл фотосуратчига ҳужум қилгани учун шартли қамоқ жазосига тортилди
03:16 / 02.08.2015
4535

Супермодель Наоми Кэмпбелл фотосуратчига ҳужум қилгани учун 6 ойлик шартли қамоқ жазосига тортилди, деб хабар бермоқда The Mirror нашри.

Британиялик модель 2009 йилда Гаэтано ди Жованни исмли фотосуратчини уни собиқ хуштори, миллиардер Владимир Доронин билан суратга олгани учун сумкаси билан туширган эди. Оқибатда фотосуратчи кўзидан жароҳат олган.

Қайд этилишича, Кэмпбелл жазо ҳукмидан шикоят қилмоқчи.

Моделнинг ўзи суд жараёни ҳали якунланмаганини айтиб, вазиятга изоҳ беришдан бош тортди.

Аввалроқ ОАВларда Наоми Кэмпбелл фотосуратчига тавон пули тўлаши маълум қилинганди.


Улашинг
  • Теглар:
Top