Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Моуриньо: “Соғлиғимда муаммолар пайдо бўлмагунча мураббий бўлиб ишламоқчиман”
09:31 / 02.08.2015
1069

“Челси” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо камида яна 20 йил давомида бош мураббий бўлиб ишламоқчи.

“70 ёшимда ҳам ўзимни мураббий сифатида кўрмоқдаман. Соғлиғимда муаммолар пайдо бўлмагунча мураббий бўлиб ишламоқчиман. Бу ишда тажриба жуда муҳим аҳамиятга эга. Агар ўйинчилар ёшлари ўтган сайин формаларини йўқотсалар, мураббийларда бундай муаммо йўқ. Албатта, кўзлардаги учқун сўниши мумкин, лекин бу бошқа масала. Менинг фикримча, охирги 10 йил ичида мураббий сифатида анча тажрибам ошди. Менинг маҳоратим фақат ўсмоқда”, деб айтди 52 ёшли “Special One”.


Улашинг
  • Теглар:
Top