Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Move Noticias: Роналду ўз агенти Мендешнинг тўйига грек оролини совға қилди
23:58 / 02.08.2015
4578

Мадриднинг “Реал” жамоаси ярим ҳимоячиси Криштиану Роналду Грецияда орол сотиб олди, деб хабар бермоқда Move Noticias сайти.

Сайт маълумотларига кўра, футболчи бу оролни 2 августда уйланаётган ўз агенти Жорже Мендешга совға сифатида харид қилган.

Жорже Мендеш ва Сандра Мендешнинг никоҳ маросими Лиссабондаги черковлардан бирида бўлиб ўтди. Тўйда шунингдек Мендешнинг яна икки мижози – Пепе ва Фабио Коэнтрау ҳам иштирок этди.

Mirror нашрининг маълумотларига кўра, Мендеш иштирокида ўтказилган трансферларнинг умумий қиймати миллиард евродан ошади.

Грецияда 6 мингга яқин орол бўлиб, улардан 227 таси эгалланган. Роналду харид қилган орол Греция соҳилларини ювиб турувчи денгизлардан қайси бирида жойлашгани маълум қилинмади.


Улашинг
  • Теглар:
Top