8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

09:56 / 02.08.2015 8963

Ўзбекистонда учинчи сектор шиддат билан ривожланмоқда

29-30 июль кунлари “Мамлакатнинг демократик янгиланиши ва модернизациясида фуқаролик жамияти институтлари роли ва ўрнининг кучайиши: Ўзбекистон тажрибаси ва халқаро амалиёт” мавзуидаги давра суҳбати ўтказилди. У Ўзбекистон ННТ миллий ассоциацияси томонидан Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Фридрих Эберт жамғармаси ва ЕХҲТнинг Ўзбекистондаги координатори идораси билан ҳамкорликда ташкил этилди.
Халқаро форум ишида Бельгия, Германия, Ҳиндистон, Италия, Франция, Жанубий Корея, Туркия ва бошқа давлатларнинг, шунингдек, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган халқаро ташкилотлар вакиллари, парламентарийлар, мутахассислар, олимлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбир давомида 7 йил давомида соҳада амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди. Маърузачилар мамлакатда учинчи секторнинг фаол ривожланаётгани ва жамиятда ўз ўрнини топиб бораётганини таъкидлаб ўтишди.
Давра суҳбати якунларига кўра тегишли хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Теглар

Top