Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Украина ҳукумати ДХРнинг 11 вазирини қидирувга берди
05:51 / 02.08.2015
2161

Украина ҳуқуқ-тартибот муассасалари Донецк халқ республикасида вазирлар лавозимларини эгаллаётган 11 кишини қидирувга берди, деб ёзди фейсбукда Украина ИИВнинг Донецк вилояти бошқармаси бошлиғи Вячеслав Аброськин.

“2015 йил июнь-июль ойларида Донецк вилояти милицияси томонидан жорий йилнинг май ойи ҳолатига кўра ўз лавозимларини эгаллаган “ДХР вазирлари” деб аталувчи 11 шахс қидирувга берилди”, деб ёзди Аброськин.

Қидирувга берилганлар орасида ДХР адлия вазири Екатерина Филиппова, ИИВ раҳбари Алексей Дикий ва энергетика вазири Евгений Файницкий ва бошқалар бор.


Улашинг
  • Теглар:
Top