Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Украина ТИВ: Қримнинг Россия таркибида қолиши вақтинчалик ҳолат
10:02 / 02.08.2015
3722

Украина Қримда уруш ҳаракатлари олиб бормоқчи эмас ва шу билан биргаликда ҳеч қачон бу яриморолнинг Россия таркибига қўшиб олинганини тан олмоқчи эмас. Бу ҳақда Украина ташқи ишлар вазири Павел Климкин Анқарада ўтказилган II Бутундунё Қрим-татарлари конгресси вақтида айтиб ўтди.

"Россия билан тинчлик сулҳи мавжуд. Баъзи соҳаларда ҳамкорлик қилинаётгани ҳам бор гап. Лекин муносабатлар илиқлашмаган", дейди Климкин Қримнинг Россияга қўшиб олинганига ишора қилиб.

Украиналик вазирнинг қўшимча қилишича, Украина Қримда инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши бўлиб келмоқда ва бунга қарши бўлиб қолади.

Унинг фикрича, Қрим яриморолининг Россия таркибида бўлиши вақтинчалик ҳолат.


Улашинг
  • Теглар:
Top