Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Хитойда дўл натижасида 6 киши ҳалок бўлди, 43 минг киши азият чекди
19:17 / 02.08.2015
2589

ХХРнинг Ички Мўғулистон мухтор туманида охирги бир неча кун мобайнида дўлдан 6 киши ҳалок бўлди ва 43 минг киши жабрланди. Бу ҳақда Хитой марказий телевидениеси ахборот берди.
Айтилишича, 8.8 минг га ҳудудга эга қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрган. Маҳаллий ҳокимият органлари 200 кишини эвакуация қилган.
Етказилган моддий зарар 62 млн юанга (9.98 млн доллар) баҳоланмоқда.
Туманга қутқарувчилар юборилган.


Улашинг
  • Теглар:
Top