Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Блаттер ХОҚ аъзолиги учун навбатдаги сайловда иштирок этмайди
11:26 / 03.08.2015
1128

ФИФА президенти Йозеф Блаттер Халқаро олимпия қўмитасининг янги аъзоларининг сайловида иштирок этишни режалаштирмаяпти. Бу ҳақда The News Tribune нашри хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, бу ҳақда қўмита президенти Томас Бах чиқиш қилган. Унинг айтишича, Блаттердан қайта сайланишга хоҳиши йўқлиги ҳақида хат олган.

Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, етти ойдан кейин қўмита аъзолиги муддати тугайдиган Блаттер ҳар қандай вазиятда ҳам 80 ёшга тўлганида қўмита аъзолигидан кетишга мажбур бўларди.


Улашинг
  • Теглар:
Top