Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Independent: “ИШИД”га берилаётган авиазарбалар туфайли юзлаб тинч аҳоли ҳалок бўлмоқда
18:47 / 03.08.2015
3568

“ИШИД” террорчилик гуруҳига АҚШ бошчилигидаги коалиция томонидан берилаётган авиазарбалар юзлаб тинч аҳолининг ҳалок бўлишига олиб келмоқда, деб ёзмоқда Буюк Британиянинг The Independent нашри.

Бундай хулосалар билан “ИШИД”га берилаётган авиазарбаларнинг самарадорлигини таҳлил қилиш билан шуғулланувчи Airwars компанияси вакиллари журнаалистлар билан бўлишдилар. Таҳлилчиларнинг маълумотларига кўра, 57 та авиазарба оқибатида камида 459 нафар тинч аҳоли ва 48 нафар ироқлик ҳарбий ҳалок бўлган.

Экспертлар АҚШ, Буюк Британия ва уларнинг иттифоқчилари томонидан учувчисиз парвоз қурилмаларининг ишлатилиши шундай оқибатларга олиб келаётганини таъкидламоқдалар.


Улашинг
  • Теглар:
Top