8208.04 USD +26.96

9490.14 EUR +63.08

123.85 RUB +1.12

10796.9 GBP +61.65

08:42 / 03.08.2015 3165

Навка Песковга совға қилган соати ҳақида гапириб берди

Россиялик спортчи, олимпия чемпиони Татьяна Навка “Комсомольская правда” газетасига берган интервьюсида ўзининг турмуш ўртоғи, Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга совға қилган соати ҳақида гапириб берди.
Эслатиб ўтамиз, 1 август куни Россия президенти Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Сочида Татьяна Навка билан никоҳдан ўтди. Тадбирда туширилган фотосуратларда блогерлар Песковнинг қўлидаги қимматбаҳо соатга эътибор қаратишди ҳамда унинг “ҳалол йўл” билан сотиб олинганлигига шубҳа билдиришди. Гап шундаки, ушбу соатнинг нархи Песковнинг тўрт йиллик даромадига тенгдир. Бир муддатдан сўнг Песков РБКга берган интервьюсида ушбу соатни унга рафиқаси Навка тўй куни совға қилганлигини айтди.
“Мен олимпия чемпиониман. Кўп ишлайман, шу жумладан, ёзда ҳам. Албатта, ўз меҳнатим билан пул топаман, яхши совға беришга қурбим етади. Тўй олдидан севимли инсонимга нима совға қилиш масаласи турган эди. Мен ушбу соатни совға қилишга қарор бердим”, – деди у.
Бундан ташқари, Навка айтилган нархлар ҳақиқий эмаслигини таъкидлади.
Алексей Навальнийнинг коррупцияга қарши кураш жамғармаси Песковнинг қўлидаги соат чекланган ададда 30 дона чиқарилганлигини аниқлади. Бундай партиянинг нархи 620 минг долларни ташкил қилади, бу Россия миллий валютасида 37.8 млн рубль демакдир. Айни пайтда, Песковнинг 2014 йилги даромад декларациясига кўра, унинг йиллик даромади 9.1 млн рублни ташкил қилади.

Теглар

Top