Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Ўзбекистонда табиатга зарар етказиш бўйича жарималар ва даъволар деярли 2 млрд сўмни ташкил қилди
20:44 / 03.08.2015
1711

Жорий йилнинг 29 июлида Тошкентда Ўзбекистон Республикаси табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда қўмитанинг 2015 йилнинг биринчи ярим йиллиги бўйича табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигига риоя қилиниш назоратини таъминлаш бўйича фаолияти натижаларига якун ясалди.

Қўмита матбуот хизматининг маълум қилишича, ҳисобот даврида хўжалик субъектларини текшириш режа-жадвали бўйича 432 та хўжалик субъекти фаолияти текширилди. Атроф-муҳит ифлосланишининг 151,5 мингта манбаси асбоблар ёрдамида текширилди ва атроф-муҳитга чиқиндилар ва ифлослантирувчи моддаларни чиқаришнинг белгиланган меъёрларидан ошиб кетган 8,2 мингтадан кўпроқ ифлосланиш манбаси аниқланди. Шу муносабат билан жавоб чоралари кўрилди.

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат назорати натижаларига кўра, табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини бузганлик учун 11,3 минг нафар раҳбар шахс ва фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилди. Қўмита инспекторлари томонидан атроф-муҳитга зарар етказиш бўйича 1998,3 млн сўмлик жарималар ва зарарни қоплаш даъволари солинди, 1804,3 млн сўм миқдорида жарима ва тавон пули ундирилди. Текширишлар давомида браконьерлардан 318 та милтиқ ва 1128 тўр материаллари мусодара қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top