Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Платини ФИФА президентига айланса, ЖЧ иштирокчилари сонини 40тага етказмоқчи
17:34 / 03.08.2015
1307

ФИФА президентлиги учун номзод Мишель Платини мазкур лавозимни эгаллаган тақдирда Жаҳон чемпионатининг финал босқичида иштирок этадиган терма жамоалар сонини 32тадан 40тагача оширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Испаниянинг AS нашри хабар тарқатди.

Шунингдек, Платини майдонда қўполлик ишлатган футболчилар учун 10 дақиқалик четлатишни англатувчи оқ карточкаларни жорий қилиш бўйича ҳам иш олиб бориш ниятида. Маълумот ўрнида таъкидлаб ўтиш жоиз, собиқ француз футболчиси УЕФА президентлиги даврида Европа чемпионати финал босқичи иштирокчилари сонини 16тадан 24тагача оширишга муваффақ бўлди.


Улашинг
  • Теглар:
Top