Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистонда WhatsApp орқали террорчиликни тарғиб қилган 8 киши судланди
17:46 / 03.08.2015
1137

Қозоғистоннинг Оқтепа шаҳрида 8 киши WhatsApp мессенжери орқали террорчиликни тарғиб қилгани учун 3-6 йилга озодликдан маҳрум қилинди. Бу ҳақда “Диапазон” нашри ёзмоқда.
Ёшлари 21-38 орасида бўлган ушбу қозоғистонликлар 2014 йил апрелида мессенжерда конференц-чат яратиб, у орқали бир-бирига экстремистик характердаги мультимедиа материаллари ва матнли файллар йўллаб турган.
Чатни яратган Қайрат Бектенов, шунингдек, ака-ука Бахтиёр ва Абдуқолиқ Сазановлар айбларини тан олишмади ҳамда Қозоғистон миллий хавфсизлик қўмитаси уларни қийноққа солганини айтишди. 30 июлдан буён Сазановлар очлик сақламоқда.


Улашинг
  • Теглар:
Top