Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Қозоғистондан 129 минг доллар олиб чиқиб кетмоқчи бўлган Афғонистон фуқароси қамалди
18:00 / 03.08.2015
1886

2015 йил январида Олма-Ота халқаро аэропорти чегара зонасида “Еттисув” божхона пости ходимлари Афғонистон фуқароси, 1987 йили туғилган Поянда Достоннинг ёнидан 128 800 доллар топиб олишди. Бу ҳақда Казинформ миллий ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Айтилишича, у Олма-Ота-Абу Даби авиарейси орқали ушбу пулларни чет элга олиб чиқиб кетмоқчи бўлган, аммо уларнинг борлиги ҳақида декларацияда маълумот келтирмаган. Пулларни Достон чўнтакларида олиб ўтмоқчи бўлган. Аммо пост ходими Қамбаров рентгенда чўнтакларда пул борлигини кўрган.

Поянда Достон ушбу пулларга Абу Дабида машина сотиб олмоқчи бўлганлигини айтмоқда. Унга 991 минг танга миқдорида жарима белгиланди. 118 800 доллар маблағ давлат фойдасига мусодара қилинди.


Улашинг
  • Теглар:
Top