Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Райҳон Уласенова: санъат йўлини совчилар туфайли танлаганман
23:43 / 03.08.2015
7803

Театр ва кино актрисаси, “Алданган аёл” фильмидаги роли орқали танилган Райҳон Уласенова “Оила даврасида” газетасига берган интервьюсида санъат йўлини совчилар туфайли танлаганини айтиб ўтди.
“Ҳеч қачон санъат йўлидан кетмайман, таржимон бўламан, дердим. Кейинчалик... барибир, қон тортди: Санъат институтига ўқишга кирдим”, – деди у суҳбат чоғида.
“Ҳужжатларимни бугун топшираман деб турганимда, уйимизга совчилар келган, лекин кирмай кетишган, – сўзида давом этади санъаткор. – Бу ерда артистлар яшаркан, деб фикридан қайтишган. Балки, уларда санъаткорларга нисбатан нотўғри фикр
шакллангандир, билмадим. Буни эшитиб жаҳлим чиқиб, шу қилганларингга зўр актриса бўламан, ҳали афсус қиласизлар, деб ўзимча аҳд қилганман. Иккинчи курсда ўқиб юрганимда Ёлқин Тўйчиев фильмига таклиф қилган. Ҳамма синовга ўзи борса, мени
мажбурлаб олиб боришган. Синовни ҳам чала-чулпа, истамайгина топширганман. Чунки мен санъаткор бўлиш ниятида эмас, бошқаларга жаҳл қилиб шу институтга келганман”.


Улашинг
  • Теглар:
Top