Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Япония АҚШдан Япония раҳбарияти қўнғироқларининг кузатилиши борасида тушунтириш талаб қилмоқда
11:26 / 03.08.2015
2618

Япония АҚШ расмийларига мурожаат қилиб, миллий хавфсизлик агентлиги томонидан Япония бош вазири ва бир қатор корпорациялар раҳбарларининг телефон қўнғироқлари кузатилиши ҳақидаги ахборотни шарҳлаб ўтишни талаб қилади. Бу ҳақда Япония вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга баёнот берди.
31 июль куни Wikileaks портали АҚШ миллий хавфсизлик агентлигига оид янги махфий ҳужжатларни эълон қилди. Уларда Япония раҳбарияти, хусусан, бош вазир, марказий банк раиси, молия ва иқтисодиёт вазирларининг телефон қўнғироқлари кузатиб борилганлиги баён этилган.
“Агар бу тўғри бўлса, жуда ачинарлидир. Биз эътирозимизни билдиришга мажбурмиз. Аммо дастлаб Япония ҳукумати ушбу ахборотни текшириб кўради”, – таъкидлади Суга.


Улашинг
  • Теглар:
Top