Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
“Кунчиқарнинг ботган қуёши”: Хиросима ва Нагасакига ташланган атом бомбаси ҳақида ҳикоя қилувчи фотофильм
17:13 / 04.08.2015
22556

Тарихни унутиб бўлмайди. Ундан юз ўгириш ва ёки воз кечиш тубанлик сари элтадиган йўлдир. Ҳеч бир миллат, ҳеч бир халқ ўзининг қадим ва яқин тарихидан юз бурмайди. Гарчи бу тарихнинг саҳифаларида қора кунлар сояси кўп бўласада. Чунки тарихни хотирга олмаси туриб, келажак қуриб бўлмайди. Бунинг сира иложи йўқ.
1945 йилнинг 6-9 август кунлари Япониянинг Хиросима ва Нагасаки шаҳарларига атом бомбаси ташланди. Инсоният тарихида илк бор ядро қуроли синовдан ўтказилди. Бу ўз-ўзидан, бесабаб бўлмади, албатта. Ушбу қирғиннинг, ушбу даҳшатнинг ягона сабаби бор эди — уруш!!!
Катта бир давлат эканку, ҳар бир хонадонда тинчлик-осойишталик бўлганга нима етсин. Хотиржамлик энг олий ва муқаддас неъмат. Яратганга шукур қилайликки, мамлакатимиз тинч, одамларимиз қалбида хотиржамлик ҳисси ҳукмрон. Бироқ бу биздан лоқайд, бепарво бўлишни эмас, аксинча зийрак, огоҳ бўлишликни талаб этади. Неъматни борида қадрласа Яратган уни янада тўкис этиб беради. Тинчликнинг шукронаси эса огоҳликдир.
Нагасаки ва Хиросимадаги фожеага етмиш йил тўлди. Аммо ўша кун япон халқи онгида, тарихида мангу муҳрланди. Ҳаттоки унинг заҳмидан азият чекаётганлар ҳамон топилади. Қуйидаги роликда ўша давр муҳитига қайтамиз... Унинг даҳшатларини ўз кўзимиз билан кўрамиз. Зеро, инсон фақат ва фақат тинчлик ва омонликда яшаш учун яратилингандир.


Улашинг
  • Теглар:
Top