Join KUN.UZ Telegram каналига қўшилинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! Аъзо бўлиш
x
Америкалик конгрессмен: Эрон билан келишувга қарши овозлар етарли
11:44 / 04.08.2015
1923

АҚШ Конгрессининг республикачилардан сайланган вакили Питер Роскэм партияда Эрон билан келишувни ратификация қилишга қарши чиқиш учун етарли овоз борлигини таъкидлади. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар бермоқда.
Шунингдек, у америкалик қонунчилар Эрон билан эришилган келишувнинг хавфлилигини энди тушуна бошлаганини таъкидлади.
“Вақт ушбу келишув томонида эмас. Конгресс аъзолари уни қанча узоқ вақт ўрганса, унинг тарихий хато эканлигини ҳам шунчалик чуқур тушуниб боради”, – деди Роскэм.
Шу билан бирга, агар Конгресс ушбу келишувга қарши овоз берса, президент Барак Обама сайлов натижаларига вето (тақиқ) қўйиши мумкин, ундан ўтиш учун иккала палаталарнинг 2/3 овози талаб қилинади. Республикачилар бунча овоз тўплай олиши эса шубҳа остида.


Улашинг
  • Теглар:
Top