8181.08 USD +1.42

9427.06 EUR -41.71

122.73 RUB -3.11

10735.2 GBP +68.12

18:41 / 04.08.2015 1556

Беларусь Евросиё барқарорлаштириш ва ривожлантириш жамғармасидан 3 млрд доллар сўради

Беларусь янги барқарорлаштириш дастурини амалга ошириш учун Евросиё барқарорлаштириш ва ривожлантириш жамғармасидан 3 млрд доллар кредит олмоқчи. Бу ҳақда мамлакат миллий банки раҳбари Павел Каллаур баёнот берди.
“Дастлаб мурожаатномада 3 млрд долларлик сумма кўрсатилди, аммо бу қониқтирилиши мумкин бўлган энг кам сўровдир. Аниқ сонлар кўплаб омиллар, шу жумладан, жамғарманинг имкониятларига боғлиқ бўлади”, – унинг сўзларини келтиради ТАСС агентлиги.
Унинг сўзларига қараганда, мамлакатда айни кунларда иқтисодиётни яқин беш йил ичида ривожлантириш бўйича аниқ режалар тузилмаган.

Теглар

Top